Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Июн ойида яъни Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)да қўшимча дам олиш куни белгиланган. Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сон Фармонига кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 2024 йил 18 июн — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шунда, Қурбон ҳайитида 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 4 кун кетма-кет дам олишади. Яъни:

  • 15 июн — шанба, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни;
  • 16 июн — якшанба, барча ходимлар учун умумий дам олиш куни.

Диққат! Қурбон ҳайити байрамининг аниқ санаси янги ой чиқишига қараб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарорига асосан байрамдан 10 кун олдин расман эълон қилинади.

Агар Қурбон ҳайити 16 июн — якшанбага тўғри келган тақдирда ҳам, 17 июн — душанба дам олиш куни бўлади. Чунки агар Қурбон ҳайитининг биринчи куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келган тақдирда, МК 208-моддасига кўра дам олиш куни мос равишда 17 июн — душанба кунига кўчирилади.

Яъни Қурбон ҳайити 16 июн — якшанбага тўғри келган тақдирда ҳам 17 июн — барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

18 июн — сешанба, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни.

Муҳаммадамин Каримжонов,
Тошкент давлат юридик университети
Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг