Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон томони Қирғизистонга ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи ҳужжатни тасдиқлади

Ўзбекистон томони Қирғизистонга ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи ҳужжатни тасдиқлади

2023 йил 27 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари иштирокида 2006 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган икки давлат ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишларига оид Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённома алмашилган эди.

Жорий йил 26 апрель куни Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан мазкур Баённома тасдиқланди.

Унга кўра, ИИВ ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Икки давлат фуқароларининг чегарани ID-карта орқали кесиб ўтишига рухсат, энди Қирғиз томонининг ушбу Баённомани тасдиқлашидан сўнг амалга ошади.

Юқоридаги ҳужжатда, жумладан, Ўзбекистон ТИВга ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида Қирғизистон томонига тегишли билдиришномани юбориш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу тартибнинг бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан йўлга қўйилмагани, Қирғизистон бу борада биринчиси экани айтилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг