Ўзбекистон Евроиттифоқ билан ЖСТга аъзолик юзасидан музокара ўтказди

Жорий ҳафта Брюсселда Ўзбекистон томони Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича самарали икки томонлама музокаралар олиб борди.
Бу ҳақда Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
«Хизматлар бўйича музокаралар якунланганини эълон қилишдан мамнунман.
Келгуси ойларда тугатишни кўзлаган ҳолда, бизда ҳали товар қисми бўйича қилишимиз керак бўлган ишлар бор», – дейди Ўрунов.
А.Ўрунов, шунингдек, DG Trade (Еврокомиссиянинг савдо бўйича Бош директорати) раҳбарияти билан учрашув чоғида келаси йили МC14 томонидан Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ЕИ томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter