Марказий банк валюта операцияларига доир янги чекловларини бекор қилди
Жорий йилнинг 15 сентябрида айрим ОАВлар Марказий банк Банк назорати қўмитаси йиғилишида тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича янги чекловларни жорий қилишга доир масала муҳокама қилинган ва сўнгра тартибга солувчи орган раҳбарияти томонидан қабул қилингани ҳақида ёзган эди.
Унга кўра, жумладан, 18 сентябрдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта операциялари билан боғлиқ амалиётлари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали ўтказилиши керак эди.
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар — мижозларнинг бошқа банкларда очилган ва бошқа банк мижозларига банкларда очилган иккиламчи махсус валюта ҳисобварақлари ёпилади. Бошқача қилиб айтганда, мижозлар бошқа банклардаги махсус ҳисобварақларини ёпиши, фақат битта ҳисоб рақамига эга бўлиши, яъни конвертацияни фақат битта банк орқали амалга ошириши лозим эди.
Мазкур қарори ижтимоий фаол қатлам томонидан қизғин танқидга учраганидан сўнг Марказий банк бугун, шанба куни Марказий банкда матбуот анжумани ташкил қилинди ва МБ раиси Мамаризо Нурмуратов бир кун олдинги қарор бекор қилингани ва бу ҳақда тижорат банклари огоҳлантирилганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter