Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Марказий банк бошқаруви раисининг тегишли буйруғига асосан Даврон Раҳимжонович Исматов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д.Исматов бунга қадар қадар МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Даврон Исматов 1982 йил туғилган. Тошкент молия институтини 2003 йилда бакалавр, 2005 йилда магистр босқичларини, шунингдек, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси махсус курсини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилдан бошлаган, 2004-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шерзод Хаджизадаев январь ойининг охирида ўз лавозимини тарк этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг