Мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил санаси эълон қилинди
Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги 2022 йил 23 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) 3-чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, 4-чорак 27 март санасидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календар кун давом этиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter