Жиззахда фуқарога АҚШни ваъда қилиб, ЖАРга жўнатиб юборган шахс ушланди
Жиззахда мижозини катта пул эвазига АҚШга юборишини айтиб, уни Жанубий Африка Республикасига юборган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманида яшовчи А.Я. АҚШга ишлашга юборишини айтиб, 14 минг 300 АҚШ доллари олгани, лекин фарзандини ЖАРга жўнатганини билдирган.
Шунингдек, аризачи ўғли М.Т. ЖАРда чорасиз қолиб кетгани, А.Я. вазиятни ўнглаш учун ўзидан яна 6 минг 700 АҚШ доллари талаб қилаётганини баён этган.
Мазкур мурожаат асосида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, мурожаатчи И.М.дан 6 минг 700 АҚШ долларини олган А.Я. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter