Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазо секторидаги БМТнинг махсус мактабига зарба берди

Исроил Ғазо секторидаги БМТнинг махсус мактабига зарба берди

Исроилнинг БМТ Фаластин қочқинлари ишлари бўйича агентлиги (UNRWA)га қарашли Нусейрат қочқинлар лагеридаги мактабга берган зарбаси оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди.

Бу маълумотларни Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирмоқда.

Таълим муассасаси фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш учун БМТ агентлиги шафелигида ишлаган ва жанглар пайтида маҳаллий аҳоли учун бошпана ва эвакуация маркази вазифасини бажариб келган.

«Мактабга эҳтимолий ҳужумларда жон беришдан қочиб келганлар бор. Биз ҳеч нарсани хоҳламаймиз. Биз фақат хавфсиз бўлишни хоҳлаймиз, лекин ҳозир на мактаб, на уй ва ёки бошқа жой хавфсиз эмас. Улар ҳамма нарсани нишонга оляптилар», - дейди мактабда яшовчи қочқин.

Исроил армияси баёнотида айтилишича, улар «ҳудудда фаолият юритаётган ва UNRWA мактабида жойлашган террорчиларга» зарба берган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида 90 дан ортиқ фаластинлик Хон Юнус яқинида уюштирилган навбатдаги кенг кўламли ҳужум қурбони бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг