Илҳом Алиев Боку саммитини бойкот қилишга чақирганларга жавоб қайтарди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда бугун, 12 ноябрь куни бошланган COP29 саммитидаги нутқида дунёда кузатилаётган иккиюзламачилик сиёсати ва фейк янгиликларни танқид қилди.
Унга кўра, Озарбайжон COP29 саммитини ўтказиш учун мезбон давлат сифатида танланиши билан мамлакат пухта ташкиллаштирилган туҳмат кампаниясига нишон бўлган.
«Бир йилдан бери бойкотни тарғиб-ташвиқ қилаётган доираларга юзланмоқчиман. Улар Боку мезбонлигидаги COP29 саммитини бойкот қилиш кампанияси учун барча воситаларни ишга солдилар. Уларни хафа қиладиган янгилик айтсам: (Боку анжуманида қатнашиш учун) 196 мамлакатдан 72 минг иштирокчини рўйхатга олдик. Улар орасида 80 нафар президентлар, вице-президентлар ва бош вазирлар бор. Шу тариқа бутун дунё Бокуда жам бўлди», – деди Озарбайжон президенти.
И.Алиев ўз чиқишида Озарбайжон COP29 раиси сифатида ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар, Глобал Жануб ва Глобал Шимол ўртасида муросаи мадора ўрнатишга ҳаракат қилаётганини ҳам қайд этган.
БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида глобал иқлим мажбуриятларига келишиш каби сайёрамиз келажагига доир муҳим масалалар муҳокама этилмоқа.
Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter