Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 376-сон (14.08.2023-й) қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Вазирлар маҳкамасининг 605-сон қарорига айрим ўзгартиришлар киритилди.
Бунда талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (165 минг сўм) миқдорида тўланиши белгилаб қўйилди.
Ижара тўловининг бир қисмини қоплаш учун талабаларга қўйиладиган бир қатор талаблар бекор қилиниб, талабгорни аниқлаш мезонларини белгилаш ваколати олий таълим муассасасидаги комиссияга берилди. Бу орқали ҳақиқатда ижарага эҳтиёжманд бўлган талабаларнинг имтиёздан фойдаланиш имконияти янада оширилади.
Шунингдек, биринчи босқич талабаларига сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter