Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада битирувчилар мактаб учун янги бино қуриб беришди (фото)

Фарғонада битирувчилар мактаб учун янги бино қуриб беришди (фото)

Наврўз байрами арафасида Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги 39-мактабнинг мактаб битирувчилари ўзлари таълим олган масканга 220 ўринли ўқув биноси қуриб беришди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мактаб биноси 1974 йилда 220 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, муассасада 438 нафар ўқувчи таъмирталаб синф хоналарида икки навбатда таълим олаётган бўлган.

«Мактабнинг янги ўқув биноси мактаб битирувчиларининг ташаббуси ва ҳамжиҳатлиги асосида бунёд этилди. Ушбу хайрли ишларни амалга оширишга 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Янгидан барпо этилган таълим маскани ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун ўзига хос совға бўлди», дейилади хабарда.

Мактаб битирувчилари ўзлари таълим олган даргоҳ учун 220 ўринли янги ўқув биноси қуриб, 220 ўринли эски бинони ҳам таъмирлаб беришган.

Янги ўқув биноси 6 та синф хонаси, компьютер синфи, замонавий мебель ва ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг