Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергоресурслардан ноқонуний фойдаланган «Ҳудудгаз Бухоро» мансабдорлари қамалди

Энергоресурслардан ноқонуний фойдаланган «Ҳудудгаз Бухоро» мансабдорлари қамалди

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан  судланувчилар А.Жабборов, Ж.Султонов, М.Ҳайитов ва А.Абдуллаевларга оид жиноят иши кўрилди.

«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси метрология хизмати бошлиғи М.Ҳ. ва метрология хизмати етакчи муҳандиси А.А. мансаб ваколатларидан фойдаланиб, иккита хусусий корхона (газ қуйиш шохобчаси) раҳбарлари билан «жиноий тил бириктирган».

Жумладан, улар газ қуйиш шохобчаларидаги «Автопилот-ПРО» газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган хона эшигининг тамғаланишини таъминламаган. Шунингдек, газ ҳисоблагич ускунасидаги импульс трубкаси тамғасини ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз алмаштирган. Оқибатда, 26,1 млрд сўмлик жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлаб, яширин равишда талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисмининг «а» банди, 209-моддаси 2-қисмининг «а» банди, 228-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари билан айбли деб топилган А.Жабборов, Ж.Султоновлар 11 йил, А.Абдуллаев ва  М.Ҳайитовлар 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, айбланувчилар томонидан 6 млрд. сўм зарар қопланганлиги сабабли, қолган 20,1 млрд. сўм зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг