Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги 7 та маҳаллада газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бухородаги 7 та маҳаллада газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бугун 26 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Вобкент туманининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, кесими 219 ммли юқори босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида 2022 йил 26 сентябрь куни соат 9:00дан то 18:00га қадар тумандаги «Кўлхатиб», «Мирвоши», «Пушмон», «Сўфидеҳқон», «Тераклик», «Холвагарон», «Хўжарабод», «Шанба» маҳалла фуқаролар йиʼғинидаги жами 4734 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали барча истеъмолчилардан узр сўрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг