Бухорода «Spark» автомобилига 25 нафар болани миндириб олган ҳайдовчи аёл аниқланди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 25 нафар ёш болани автомобилига миндириб олган ҳайдовчи аёл аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ғиждувон туманидан ўтувчи автомагистраль йўлда ҳаракатланиб бораётган «Spark» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи аёл ўз автомобилига 25 нафар болани миндириб олгани аниқланган.
Аниқланишича, хусусий боғчада ишловчи аёл ўз боғчасидаги тарбияланувчиларни ҳар куни шу тарзда уйига олиб бориб қўйган.
Ҳолат ҳайдовчининг маҳалласида жамоатчилик муҳокама қилинган. Ҳайдовчига қандай жазо қўлланилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter