Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокурорга икки ўринбосар ва 3 та вилоятга прокурор тайинланди

Бош прокурорга икки ўринбосар ва 3 та вилоятга прокурор тайинланди

Бош прокуратура тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Президентнинг тегишли Фармонларига асосан адлия катта маслаҳатчилари Тўхтабоев Шерзод Жалолович ҳамда Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевичлар Бош прокурор ўринбосарлари лавозимига тайинланди.

Ш.Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. Ж.Ҳатамов эса тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек:

  • Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
    У.Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

  • Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
    М.Ходжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

  • Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
    М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг