Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болали аёлни тепиб машинага ўтқазган ИИО ходими юзасидан изоҳ берилди (видео)

Болали аёлни тепиб машинага ўтқазган ИИО ходими юзасидан изоҳ берилди (видео)

Бугун, 18 сентябр куни ижтимоий тармоқларда икки нафар ППХ ходимларининг бола кўтариб тиланчилик қилаётган аёлга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани, унинг қўлидан боласини олиб, тепиб машинага ўтқазгани акс этган видео тарқалди.

ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов мазкур ҳолатга баҳо бериб, вазирлик ходимларнинг фуқароларга нисбатан қўпол муносабатини оқламаслигини билдирди.

«Ҳозирда жойларда қўлида чақалоқ кўтарган аёллар ва вояга етмаган болаларнинг йўлларда, бозорлар ҳамда бошқа жойларда тиланчилик қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Катта эҳтимол билан мазкур видеода тасвирланган ҳолатда ҳам айнан йўлда тиланчилик қилаётган аёл ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган бўлиши мумкин.

Лекин, ходимларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларга нисбатан бундай қўпол муносабатда бўлиши, кескин қораланади. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қонуний чора кўрилиши таъминланади», – дейилади расмий муносабатда.

Аниқланишича, ҳодиса Фарғона вилоятида содир бўлган ва айни вақтда ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг