Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Жорий йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига мувофиқ айрим тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади.

Жумладан:

  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
  • Ягона реестрга киритилмаган, «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.

Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

  • ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;
  • электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади: 

– табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

– электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг