Андижонда мебел ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат кластери ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси Андижон вилоятида мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кичик саноат кластерини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ҳужжат билан ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси вилоятнинг Олтинкўл туманида, 16 гектар ер майдонида ташкил этилади.
Яқин икки ойда Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатлар мутахассислари иштирокида саноат зонаси консепсиясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. Кластерга таниқли хорижий мебел брендларини жалб этиш режалаштирилган.
Марказ ҳудудида ишлаб чиқариш цехлари (ангарлар), кўргазма павилонларини қуриш, очиқ ва ёпиқ савдо майдонлари, фурнитура ва бутловчи қисмлар савдо марказини ташкил этиш режалаштирилган.
Мебел ишлаб чиқариш учун импорт ўрнини босувчи хомашё ва материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ерда логистика маркази ва маҳаллий етказиб берувчиларнинг дилерлик офислари ҳам очилади. Ишлаб чиқарувчилар мебел учун арматура ва эҳтиёт қисмларни биринчи қўлдан сотиб олишлари мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter