Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, бурнини синдирди
Андижон вилоятида жарима майдончасига олиб борилган автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимига қўл кўтариб, уни бурнини синдирди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 12 июль куни содир бўлган. Инспектор ҳужжатларни текшириш учун «Labo» русумли автомашинани тўхтатади. Айрим ҳужжатлар тўлиқ бўлмагани учун автомобиль жарима майдончасига олиб борилади.
Жарима майдончасида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқади. Шунда фуқаро инспекторнинг юзига мушт урган.
Дастлабки суд-тиббий хулосасига кўра, ходимнинг бурни синган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажарувчи шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter