Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алиментдан қочиб юрган ота ҳийла билан қўлга олинди

Алиментдан қочиб юрган ота ҳийла билан қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 2 нафар  фарзандларига 75,4 млн сўм алимент тўлашдан қочиб юрган отага қидирув эълон қилинган эди.

Мазкур ижро юзасидан Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочилари билан ҳамкорликда собиқ хотини Н.С. ҳийла ишлатди: қарздор эрига телефон қилиб, фарзанди оғир ҳолатда эканлиги  ва унга қон қуйиш кераклигини, аммо унга фақат отасининг қони тушишини айтди.

Фуқаро Д.А. шунда ҳам пул йўқлигини ва у Тошкентда эканлигини, ҳаттоки етиб боришга йўл кираси йўқлигини важ қилади.

Шунда давлат ижрочилари  Тошкентда  қарздорнинг  манзилига уни олиб келиши учун машина жўнатишади. У тўғри қон қуйиш марказига келтирилган ва зудлик билан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан отага нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг