Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий театрнинг устоз санъаткорлари Сардобадаги ҳарбийлар ҳолидан хабар олди

Миллий театрнинг устоз санъаткорлари Сардобадаги ҳарбийлар ҳолидан хабар олди

Ўзбек Миллий академик драма театрининг бир гуруҳ ижодкорлари Сирдарё вилоятидаги Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласидаги талофат кўрган фуқаролардан кўнгил сўраш, тиним билмай меҳнат қилаётган ҳарбийлар ҳолидан хабар олиш мақсадида йўлга отланишди.

Миллий театр директори Фатхулла Маъсудов, устоз санъаткорлар Ёқуб Аҳмедов, Теша Мўминов, Саида Раметова, Зуҳра Ашуровалар ҳамда Маҳалла ва оилаларни қўллаб­ қувватлаш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси биргаликда карантин бўйича хавфсизлик ҳолатини таъминлаган ҳолда қисқа учрашув ташкил этди.

— Мард, жасур ўғлонлар ҳозирги савобли амалларингизни халқ ҳеч қачон унутмайди. Халқимиз бошига тушган ушбу кулфат бизни бирдамликка, меҳр оқибат сари ундади, — дея театр директори Фатхулла Маъсудов ҳарбийларга китоблар тарқатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг