Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсоният тарихидаги биринчи «фермерлар» яшаган жой топилди

Инсоният тарихидаги биринчи «фермерлар» яшаган жой топилди

Фото: Katherine Grillo

Олимлар сайёрамиздаги илк фермерларни аниқлашди. Бу ҳақда «EurekAlert!» ёзмоқда.

Халқаро олимлар гуруҳи Танзания, Кения ва Замбия музейларида сақланаётган қадимги инсонларнинг қолдиқларидан олинган ДНКларни ўрганишди. Мутахассислар жами 41 та намунани таҳлил қилиб, озиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарган илк одамларнинг келиб чиқиши ҳақида тасаввурга эга бўлишди.

Чўпонлар Африкада биринчилардан пайдо бўлган. Саҳрои Кабир жанубида ҳозир ҳам айрим халқлар қўй-эчкилар боқиб юради.

Кения ва Танзанияда биринчи молбоқарлар Африка шимоли-шарқидан келган одамлар бўлган. Қарийб 3 500—4 500 йиллар бурун улар Шарқий Африкага келиб, маҳаллий халқ билан қоришиб кетган.

Чўпонлар сурувлар ортидан тинмай кезиб юрган, улар ва овчи-теримчилар ўртасидаги бу иҳоталаниш генетик тафовутни келтириб чиқарган. 1 200 йил аввал эса уларнинг генетик фондини Африка шимоли-шарқи ва ғарбидан келган халқлар тўлдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг