Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода қулаган қалъа деворини таъмирлаш учун 1 млрд сўм ажратилди

Бухорода қулаган қалъа деворини таъмирлаш учун 1 млрд сўм ажратилди

Бухоро шаҳридаги «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг қулаб тушган қисмини таъмирлаш учун маблағ ажратилди. 

Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармасининг маълум қилишича, «Талипоч қалъа дарвозаси»ни таъмирлаш учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан 1 млрд сўм маблағ ажратилган.

Объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади. Ҳозирда масъул соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан ушбу объектнинг лойиҳа олди ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми 11 март куни ёғингарчилик туфайли қулаб тушганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг