Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юзига йўловчи тупурганидан кейин таксичи касалланиб ўлди

Юзига йўловчи тупурганидан кейин таксичи касалланиб ўлди

Такси ҳайдовчиси йўловчидан коронавирус юқтириши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.

Такси ҳайдовчиси Стратфорд ҳудудида буюртмани бажараётган эди, йўловчи тўсатдан унга йўл ҳақини тўлашдан бош тортиб, камига юзига тупуради ва машинадан тушиб кетиш чоғида йўловчи ўзига коронавирус юққанлигини ва энди ҳайдовчи ҳам бу дардга чалинишини айтади.

61 ёшли такси ҳайдовчиси бир неча кундан кейин коронавирус инфекцияси билан касалхонага ётқизилади. Уч ҳафта касалхонада ётганидан сўнг, у вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг