Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги касалланиш ҳолатлари Самарқанд ва Тошкент вилоятида аниқланди

Янги касалланиш ҳолатлари Самарқанд ва Тошкент вилоятида аниқланди

2020 йил 24 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3164 (+14) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари эса Карантин марказида (Қозон – Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган) аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 2565 (+33) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Аввал хабар қилинганидек, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 12 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда яна 8 нафари Навоий вилоятидан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 586 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг