Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижда коронавируснинг давоси топилгани ростми?

Хорижда коронавируснинг давоси топилгани ростми?

Фото: hlavnespravy.sk

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

– Хорижда коронавируснинг давоси топилгани ҳақидаги гаплар ростми?

– Вакцина яратилади, албатта.  Аммо бу узоқ жараён. Агар ҳозир бутун дунё имкониятларни бошқа вакциналарни яратишдан коронавирус учун вакцинани яратишга ўтказса ҳам керакли миқдордаги дозани ишлаб чиқаришга 1,5-2 йил керак.

– Коронавирус инфекцияси бўйича дунёдаги эпидемик вазият ҳақидаги кундалик маълумотлар ҳаққонийми?

– Ҳаққоний. Кундалик маълумотлар Американинг Жон Хопкинс университетидан олинади. Ушбу университет маълумотлари аниқ тадқиқотларга асосланган.

– Коронавирус касаллигидан соғайгандан кейин вирус ташувчи бўлиб қолиши мумкинми?

– Мумкин. Аммо бу қанча вақт давом этиши ҳозирча номаълум.

Вирусларга қарши организмда антителалар ишлаб чиқарилади. Агар антителалар вақт ўтиши билан ўзгармайдиган ва организмда узоқ вақт сақланиб турадиган антителалар устида ишлаб чиқарилса, унда иммунитет умрбод сақланиши мумкин. Соғайган одамларда мавжуд вируснинг қолдиқлари, баъзан мусбат натижа бериши мумкин.

– Коронавирус касаллигини четда юқтириб келган одамларга қандайдир чора кўриладими?

– Йўқ. Касалликни ҳеч ким атайлаб, қасддан юқтириб келмайди. Шунинг учун қонунда уларга нисбатан чора кўриш белгиланмаган.

– Келгусида ҳам коронавирус сингари бошқа касалликлар бўйича эпидемия ёки пандемиялар бўлиши мумкинми?

Келгусида бошқа касалликлар сабабли эпидемия ёки пандемиялар бўлиш ёки бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг