Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижда коронавирусга чалинган Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берилди

Хорижда коронавирусга чалинган Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берилди

Авазбек Хожиметов

АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хожиметов иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

— Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамизнинг доимий назоратида, — деди ТИВ вакили.

Авазбек Хожиметов, шунингдек, 23 мартдан эътиборан қўшни давлатлар билан чегара ўтказиш пунктлари ёпилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларида кўплаб фуқароларимиз тўпланиши кузатилаётгани ҳақида тўхталиб, ТИВга келиб тушган маълумотга асосан, 25 март соат 19:00 ҳолатига кўра, Қозоғистондан 1 450 дан ортиқ, Қирғизистондан 550 дан ортиқ фуқароларимизни уюшган ҳолда чегарадан ўтказиш масаласи ҳал қилинганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг