Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп коронавирус вакцинаси қачон пайдо бўлишига шама қилди

Трамп коронавирус вакцинаси қачон пайдо бўлишига шама қилди

Фото: «Starsity.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцина 3 ноябрга белгиланган президентлик сайловларигача пайдо бўлишига шама қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берган.

Ушбу фикр АҚШ раҳбари билан журналист Геральдо Ривьера ўртасидаги радиоэшиттириш пайтида бўлиб ўтган суҳбат чоғида айтиб ўтилган. Худди шундай саволга жавобан Трамп вакцина йилнинг охирида эмас, эртароқ пайдо бўлишини маълум қилган.

Журналистнинг «Бу 3 ноябрда содир бўладими?» деган саволига президент шундай жавоб берди: «Менимча, унгача яратилиш эҳтимоли бор, лекин умуман олганда — тахминан ўша пайтларда пайдо бўлади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг