Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ янги касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди

ССВ янги касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди

2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2636 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳри, 2 нафари Андижон вилояти, 7 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Хоразм вилояти ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятидан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 640 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг