Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Охири ким? Давлатлар коронавирус вакцинаси олиш учун навбатга туришяпти

Охири ким? Давлатлар коронавирус вакцинаси олиш учун навбатга туришяпти

Фото: «Alliedspineinstitute.com»

АҚШ, Буюк Британия, Япония ва Европа Иттифоқи давлатлари ҳали самарали формуласи ишлаб чиқарилмаган коронавирусга қарши вакцинанинг 1,3 миллиард дозасига буюртма бериб қўйишган. Бу ҳақда «Airfinity» компанияси тадқиқотларига таяниб «Bloomberg» нашри хабар берди.

Таъкидланишича, АҚШ ва Британия «Sanofi» ва «GlaxoSmithKline Plc» компаниялари билан келишиб қўйган, Япония «Pfizer» билан аллақачон битим имзолаб бўлган. Агентликнинг ёзишича, ЕИ мамлакатлари ҳам бу масалага жиддий ёндошмоқда. Улар препаратнинг керакли миқдордаги дозасини биринчилардан бўлиб сотиб олишни режалаштирмоқда.

Аналитиклар препарат дозаси 7,8 миллиард кишига етмаслигидан хавотирда эканлигини билдиришган. Бошқа давлатлар, яъни унчалик бой бўлмаган мамлакатлар вакцина олишда «охирги навбатда» туришибди. Жаҳон миқёсида тезкор эмлашга тўсқинлик қиладиган яна бир омил бор: борди-ю, иммунитет ҳосил қилиш учун бир эмас, иккита доза талаб этилса, нима бўлди?

«Bloomberg»нинг ёзишига қараганда, бутун дунё бу каби вазиятга 2009 йилда ҳам дуч келган. Ўшанда чўчқа гриппи пандемияси даврида бой давлатлар вакцина етказиб беришни монополлаштириб олишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг