Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон ва Олмаотадаги корхона ва ташкилотлар 30 мартдан ишни тўхтатади

Нурсултон ва Олмаотадаги корхона ва ташкилотлар 30 мартдан ишни тўхтатади

Фото: lh3.googleusercontent.com

Нурсултон ва Олмаота шаҳарларидаги корхона ва ташкилотлар 30 мартдан 5 апрелгача ишлашни тўхтатади, деб хабар бермоқда «Zakon.kz».

Сайт хабарига кўра, Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин бошчилигидаги давлат комиссияси селектор йиғилиши ўтказди. Комиссия мулкчилик шаклидан қатъи назар ушбу шаҳарлардаги барча корхона ва ташкилотлардаги ишни 30 мартдан 5 апрелгача тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Фақат марказий давлат органлари, ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, соғлиқни сақлаш тизими, ОАВ, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва айрим ҳаётий муҳим ташкилотлар бундан мустасно.

Ушбу муддатда ишламайдиган корхона ва ташкилотлар рўйхати ҳокимликлар билан келишилган ҳолда шакллантирилиши белгиланган.

Маълумот учун: Қозоғистонда коронавирус пандемияси сабабли 16 мартдан фавқулодда ҳолат жорий этилган. Аксарият беморлар даволанаётган касалхоналар жойлашгани учун Нурсултон ва Олмаота шаҳарлари карантинга ёпилган. 27 март санасининг айни дақиқаларига келиб Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони 124 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг