Мутахассис коронавирусга чалинганлар сони кўпайганидан нега хурсанд бўлиш кераклигини тушунтирди
Россияликлар мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони тобора кўпайиб бораётганидан хурсанд бўлиши керак. Негаки енгил ва аломатсиз шакллари қанча кўп бўлса, оммавий иммунитет шунча тез ҳосил бўлади. Бу ҳақда коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича ахборот маркази раҳбари, шифокор ва телебошловчи Александр Мясников «Подъем» нашри билан суҳбатда айтиб ўтди.
Мясников мусбат тест натижалари сони фақат ўсиб боришини унутмасликка чақирди, чунки коронавирус ҳеч қаёққа йўқолмайди. Шу билан бирга, беморларнинг оғир аҳволи, ўлим даражаси ва реанимациядаги беморлар тўғрисидаги маълумотлар коронавирус хавфини баҳолашга ёрдам беради, дейди доктор.
«Қолган ҳаммаси — шунчаки рақамлар», — деб хулоса қилган ахборот маркази раҳбари.
Унинг фикрича, коронавирус Россиянинг қарийб 20 миллиондан ортиқ аҳолисида аломатсиз кечган. Шунга кўра Мясников оммавий иммунитет фақат 2-3 йилдан кейингина шаклланишини тахмин қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter