Муҳтож оилаларга пул тарқатилиши жараёнидаги ҳодисалар юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди
Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланди ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилган.
Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади.
Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.
Мурожаат учун телефонлар:
- Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
- Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007
- Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007
- Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
- Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
- Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
- Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
- Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007
- Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007
- Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
- Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
- Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
- Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
- Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007
Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраган.
Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини ҳам яна бир бор эслатиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter