Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус қайталаган беморга мутахассис маслаҳат берди

Коронавирус қайталаган беморга мутахассис маслаҳат берди

Бугун АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

Августда COVID-19нинг ўрта оғир турини бошимдан ўтказдим. Уч кун аввал яна вирус юқтириб олганим тасдиқланди. Буниси оғирроқ кечяпти. Нима маслаҳат берасиз?

– Тадқиқотлар  коронавирусга чалинган одам вирусни қайта юқтириб олиш хавфидан холи эмаслигини исботламоқда. Унга кўра, касалликни енгганлар ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва қўлларни тез-тез ювиш қоидаларига риоя қилишлари керак.Қайта юқтириш билан боғлиқ расмийлаштирилган ҳолатлар жуда кам учрайди — 53 миллионга яқин ҳолатдан атиги бир нечта холос.

Сизда ҳам касаллик қайталанган бўлиши мумкин. Сиз санаб ўтган клиник белгилар билан шифокор вирусолог ёки инфекционист назоратида даволанишингиз лозим.

Профилактика учун витамин «Д» ва Цинк препаратини қанча вақт ичиш мумкин?

– Албатта профилактика мақсадида витамин «Д» ва Цинк препаратларини қабул қилиш мумкин. Фақат, ҳар қандай ҳолатда ҳам участка (оила) шифокори билан маслаҳатлашган ҳолда йўл тутинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг