Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

+619. Коронавирусга чалинишлар сони яна ортиб бормоқда

+619. Коронавирусга чалинишлар сони яна  ортиб бормоқда

2021 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166644 (+619) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
38 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
16 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
16 нафари Жиззах вилоятида,
7 нафари Қашқадарё вилоятида,
8 нафари Навоий вилоятида,
18 нафари Наманган вилоятида,
54 нафари Самарқанд вилоятида,
11 нафари Сирдарё вилоятида,
9 нафари Сурхондарё вилоятида,
47 нафари Фарғона вилоятида,
22 нафари Хоразм вилоятида,
136 нафари Тошкент вилоятида,
231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1175 нафарни ташкил қилди.

142 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25823 нафарга етди. Кеча уларнинг 426 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 20772 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 210 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг