Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?

Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?

Саудия Арабистони ҳаж ва умра вазири Муҳаммад Солиҳ Бантан бу йил ҳаж зиёратини амалга оширмоқчи бўлганларни шошилмай туришга чақирди. Бу ҳақда «Евроньюс»га асосланиб Azon.uz хабар бермоқда.

«Айни пайтда коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатяпмиз. Вазият яхшилашган пайт зиёратга келмоқчи бўлганларга хабар берамиз», — деди вазир давлат телевидениесидаги чиқишида.

Аввалроқ Саудия Арабистони ҳукумати бу йил ҳаж бекор бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.

Ҳукумат коронавирусга қарши кураш доирасида Макка, Мадина, Риёз ва яна бир қатор ҳудудларга кириш ва чиқишларни тақиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг