Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага умуман кўчага чиқолмай қоласиз – ИИВ ахборот хизмати раҳбари

Эртага умуман кўчага чиқолмай қоласиз – ИИВ ахборот хизмати раҳбари

Шоҳруҳ Ғиёсов.

АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унинг қайд этишича, келиб тушаётган аксарият саволлар — айрим фуқароларимизнинг ҳанузгача карантин қоидаларини ўйинчоқ деб ўйлаб, хавф билан ҳазиллашиб юришганидан далолат бермоқда.

Саволларнинг асосий мазмуни қуйидагича: фуқароларни Йўл-патрул ходимлари тўхтатиб, текшириб, гўё уларнинг бўлмаган камчиликларини қидираётгани, такси ҳайдовчиларига атайлаб жарима ёзаётгани, автотранспортда бўлмаса велосипедда юриш мумкин ё йўқлиги, гўё бозор ёки аптека узоқ масофада жойлашгани сабабли у ерга боришга қийналиб қолишаётгани, даромади кўчада кира қилиш билан боғлиқ фуқаролар пулсиз қолиб кетаётгани ва ҳоказо.

Фуқаролар ўзининг ва яқинларининг соғлиғини сақлашни ўйлашмаяпти, кўпчиликнинг ўй-хаёли — мавжуд чекловлардаги лазейкаларни қидириб, уларни айланиб ўтиб кўчага чиқиш.

Бу ерда нима деса бўлади, агар Сиз чекловларга риоя қилмайдиган бўлсангиз, чекловлар баттар кучайтирилади, эртага умуман кўчага чиқаолмай қоласиз. Сизга шу керакми?

Сиз ёмонлаётган, қилмишидан камчилик қидираётган йўл-патрул, пост-патрул хизмати ходимлари тикка оёқда 12 соатлаб хизмат олиб бормоқда. Айрим ходимлар 3 суткада бир марта, кийимини ювдириб-алмаштириб келиш учунгина уйларига боришяпти. Профилактика инспекторлари, уларга ёрдамга жалб этилган бошқа ходимлар карантинда бўлган фуқароларнинг уйлари тагида уйқусиз ўтиришибди. Уларнинг ҳам бола-чақаси бор. Улар ҳам чарчайди, – деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг