Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун коронавирусга чалинганлардан тузалганлар кўп бўлди

Бугун коронавирусга чалинганлардан тузалганлар кўп бўлди

Фото: «Asia-news.ru»

Шу йилнинг 7 август куни мамлакатимизда 690 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятларида жами 793 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 225 нафар бемордан 20 380 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 662 нафар бемордан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг