Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда кетма-кет нохуш рекордлар қайд этилмоқда

Британияда кетма-кет нохуш рекордлар қайд этилмоқда

Фото: «AP Photo/Frank Augstein»

Буюк Британияда бир кеча-кундузда 6874 киши коронавирусга чалинди. Бу пандемия бошлангандан бери қайд этилган энг юқори  кўрсаткичдир, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бир кеча-кундузда 34 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.

Куни кеча 6634 кишида коронавирус ташхиси тасдиқланганди — бу ҳам пандемия бошлангандан бери қайд этилган рекорд кўрсаткичдир. Лекин кеча 40 та ўлим рўйхатга олинди.

Мамлакатда коронавирусни юқтирганлар умумий сони 423 236 кишига етди, 41 936 нафар бемор вафот этди.

Сешанба куни мамлакат бош вазири Борис Жонсон коронавирусга қарши қаратилган янги чеклов қоидаларини эълон қилди. Агар улар ҳам вирус тарқалишини тўхтатиб қололмаса, ҳукумат янги локдаунни жорий этиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг