Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка Миллий гвардия ходими коронавирус қурбонига айланди

Америка Миллий гвардия ходими коронавирус қурбонига айланди

Фото: «Reuters»

АҚШ ҳарбий хизматчиси коронавирусни юқтиргандан сўнг ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер.

Унинг сўзларига кўра, марҳум Миллий гвардияда хизмат қилган.

«Бу ҳарбий жамоамиз учун оғир йўқотиш. Биз унинг оиласи, дўстлари, фуқаролик ҳамкорлари ва Миллий гвардияга таъзия билдирамиз», — дейди Эспер. Марҳумнинг исм-шарифи ошкор қилинмаган.

29 март ҳолатига кўра, АҚШда 569 нафар ҳарбий хизматчи коронавирусни юқтириб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг