Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси кийган араб либосига катта пул таклиф қилинди

Месси кийган араб либосига катта пул таклиф қилинди

Жаҳон чемпионларини тақдирлаш маросимида Аргентина сардори ва турнирнинг энг яхши футболчиси Лионель Мессига арабларнинг миллий либоси кийдирилган эди.

«Бишт» деб аталувчи ушбу либосни араблар кўпроқ йилнинг совуқ фаслида кийишади. Кўп ҳолларда турли хилдаги базм, тўй ва байрамларда ушбу ёпинчиқдан фойдаланилади.

Маълум қилинишича, уммонлик миллиардер Месси тақдирлаш маросимида кийган ушбу либос учун 1 миллион евро беришга тайёрлигини билдирган. Лео пулга муҳтож шахс эмаслиги ҳисобга олинса, уммонлик миллиардерга харидини амалга ошириш осон бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг