Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Германия Испания билан баҳсда «жон сақлаб қолди»

ЖЧ-2022. Германия Испания билан баҳсда «жон сақлаб қолди»

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатининг E гуруҳида 2-тур ўйинлари якунланди. 

Биринчи учрашувда японларга кутилмаганда ютқазиб қўйган Германия терма жамоаси Испания билан ўта муҳим баҳсда тўқнаш келди.

Иккинчи бўлимда Моратанинг голига немислар жавоб қайтара олишди. Шу орқали Германияда гуруҳдан чиқишга имконият сақланиб қолди.

Испания — Германия 1:1
Голлар: Мората (62) — Фуллкруг (83).

Испания – Симон, Карвахаль, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 82), Бускетс, Педри, Гави (Уильямс, 66), Ольмо, Асенсио (Коке, 66), Ферран Торрес (Мората, 54). 
Германия – Нойер, Керер (Клостерманн, 70), Рюдигер, Зюле, Раум (Шлоттербек, 87), Гундўған (Сане, 70), Горетцка, Киммих, Мюллер (Фюллькруг, 70), Гнабри (Ҳофманн, 85), Мусиала.
Огоҳлантиришлар: Керер (37), Бускетс (44), Горетцка (58), Киммих (60).

Аввалроқ Коста-Рика Японияни минимал ҳисобда енгганди.

Энди сўнгги турда Испания (4) Японияга (3) қарши ўйнаса, Германия (1) Коста-Рика (3) билан баҳслашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг