Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Франция Марокашни тўхтатди

ЖЧ-2022. Франция Марокашни тўхтатди

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида Франция иккинчи финалчига айланди. 

Марокаш билан баҳсда Тео Эрнандес ҳамда Рандаль Коло-Муанининг голлари амалдаги жаҳон чемпионига ғалаба келтирди. Французлар кетма-кет иккинчи бор финалга йўл олишди.

Франция — Марокаш 2:0
Голлар: Эрнандес (5), Коло-Муани (79).

Франция – Льорис, Кунде, Варан, Конате, Эрнандес, Тчуамени, Фофана, Жиру (Тюрам, 65), Гризманн, Дембеле (Коло-Муани, 79), Мбаппе.

Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс (Амалла, 21; Эззалзули, 78), Ал Явмиқ, Дори, Мазрауи (Аттийят-алла, 46), Зиёш, Амрабат, Унаи, Ан-Носири (Ҳамдалла, 66), Буфаль (Абуҳилол, 67).

Огоҳлантириш: Буфаль (27).

Марокаш эртаги шу билан якунига етмади. Улар 17 декабр куни Хорватия билан бронза медали учун ўйнайди.

Финалда эса 18 декабр куни Франция ва Аргентина баҳс олиб боради.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг