Юртимизга Москвадан қорли об-ҳаво кириб келиши мумкин
21-24 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий районлари, хусусан Москва области устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда Ўзгирдромет хабар бериб ўтган.
Натижада 21-24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ёмғир айрим жойларда қорга айланади. 21 ноябрда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади.
22-24 ноябрда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 8 даража совуққача тушади, кундузи ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади. Мамлакатимиз шимолида 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter