Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрагингиз касал бўлса буларни еманг! Шифокор тавсияларни эълон қилди

Юрагингиз касал бўлса буларни еманг! Шифокор тавсияларни эълон қилди

Агар инсонда юрак хасталиги бўлса, қайси озиқ-овқатларни рациондан чиқариб ташлаш керак? Россияда хизмат кўрсатган шифокор, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбургнинг сўзларига кўра, бу жуда шўр маҳсулотлар саналади. 

Шифокорнинг таъкидлашича, кунига ўртача бир ёки икки граммдан кўп бўлмаган ош тузини истеъмол қилиш керак, артериал гипертензия билан оғриган беморлар эса кўп миқдорда ош тузи бўлган овқатлардан воз кечишлари керак. Шунингдек, у соғлом диетада кўп миқдорда сабзавот ва мевалар бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун кунига 600 граммдан 800 граммгача ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Озиқ-овқатларда осон ҳазм бўладиган углеводлар миқдори, хусусан, шакар ва мураббо камайтирилиши керак. Ва сиз ҳайвонларнинг оқсилларини ўртача миқдорда истеъмол қилишингиз керак, - деди шифокор.

Михаил Гинзбургнинг таъкидлашича, соғлом овқатлар орасида балиқ мавжуд. У етарли миқдорда соғлом ёғ кислоталарини ўз ичига олади. Шу билан бирга ёғли гўшт истеъмолини камайтирган маъқул.

Аввалроқ юрак касалликларида фойдали бўлган мевалар ҳақида маълумот берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг