Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшаш шароити яхши бўлмаса одамларда норозилик кайфияти кучаяди» — Президент

«Яшаш шароити яхши бўлмаса одамларда норозилик кайфияти кучаяди» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Охирги уч йилда Ўзбекистонда умумий майдони 41 миллион квадрат метрли 155 мингта хонадон фойдаланишга топширилиб, кўп квартирали уй-жойлар сони 2 бараварга ошган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айни мавзуга бағишланган видеоселектор давомида айтиб ўтди.

«Янги уй-жойлар ва замонавий массивлар сонининг ошиши билан, кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишнинг долзарблиги ортиб бормоқда.

Бир нарсани тўғри тушуниш керак, агар инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлмайди, норозилик кайфияти кучаяди.

Мисол учун, ўтказилган сўровларда 35 фоиз аҳоли кўп-қаватли уй-жойларга кўрсатилаётган хизматлардан мутлақо норози, 65 фоиз аҳоли ширкатлар ишини амалда сезмаяпти.

Шунингдек, ширкатларнинг муддати ўтган кредиторлик қарзи 1,4 триллион сўмдан ортиб (шундан 277 миллиард сўми муаммоли кредит), 950 тасининг (25 фоиз) молиявий ҳолати ўта оғир аҳволда.

Тошкент вилояти – 209 та, Андижон – 208 та, Самарқанд – 68 та, Жиззах – 65 та, Қорақалпоғистон – 46 та, Фарғона – 26 тани ташкил этмоқда.

Қарийб 70 фоиз ширкатларнинг кредит муддатлари ҳаттоки 3-4 мартадан узайтириб берилгани билан, ушбу имтиёз берилган кредитларнинг 52 фоизи сўндирилмаяпти.

Муаммоли кредитларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (90 миллиард сўм), Андижон (35 миллиард сўм), Тошкент вилояти (28 миллиард сўм), Фарғона (27 миллиард сўм),  Сурхондарё (26 миллиард сўм) ва Самарқандга (22 миллиард сўм) тўғри келади», — деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг