Хоразм: беморларга текширувдан ўтмаган тиббий асбобларда хизмат кўрсатилган

Техник жиҳатдан тартибга солиш нспекциясининг Хоразм вилояти инспекторлари томонидан «Шовот туман тиббиёт бирлашмаси»да давлат назорати ўтказилди.
Ўтказилган давлат назорати натижасида, Тиббиёт бирлашмасида жами 271-дона ўлчов воситалари метрологик текширувдан ўтмаган ҳолда беморларга даволаш ва ташхис қўйишда тиббий хизмат кўрсатиб келаётганлиги аниқланди.
Бу билан, Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси талаби бузилган.
Бундан ташқари дори воситаларининг сақлаш шароитларига риоя қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент UzTR.365-009:2016нинг 6-боб талаблари бузилган.
Текширув якунида тиббиёт бирлашмаси масъулларига маъмурий чора кўрилди ва 271 дона тиббий ускуналардан ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма чиқарилди.
Маълумот ўрнида, ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника восита ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter