Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир жамиятда ўқитувчилар мақоми ошаётганини таъкидлади

Вазир жамиятда ўқитувчилар мақоми ошаётганини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчи мақомини ошириш ва таълим сифатини кўтариш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

«Ўқитувчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1,5 баробарга ошди, касбга тааллуқли бўлмаган ишлардан озод қилинди. Ўқитувчиларнинг ҳисоботлари 7 тадан 3 тага камайтирилди. «Ўзавтосаноат» компанияси томонидан 4 306 нафар ўқитувчилар учун автокредит берилди. Олий маълумотли ўқитувчилар улуши 88% етди. 5 057 нафар битирувчилар олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди. 4 788 нафар мактаб директорлари менежерлик курсларида ўқитилди», — деди Шерзод Шерматов.

Шунингдек, вазир бунга қадар сўровномаларда ўқитувчи касбини танловчилар жуда озчиликни ташкил этганини, ўқитувчиларнинг ўз фарзандларини ўқитувчи бўлишини эса хоҳламасликлари ачинарли ҳолат дея қайд этди. Унинг фикрича тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ ўқитувчиларнинг мақоми ошиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг