«Uzcard-Visa кобейджинг карталари» лойиҳаси икки томоннинг бир тўхтамга келмаганлиги сабабли тўхтатилди
Аввалроқ «Visa» компанияси Ўзбекистон бозорида тез орада чиқарилиши айтилган «UzCard-Visa» картаси тўғрисидаги хабарларни рад этгани ҳақда маълум қилган эдик. «Uzcard» компанияси ўзининг расмий сайтида маълум қилишича, «Visa» компанияси билан олиб борилган узоқ муддатли музокаралар натижасида «Uzcard-Visa кобейджинг карталари» лойиҳаси икки томоннинг бир тўхтамга келмагани сабабли, тўхтатилган.
«2018 йилнинг 26-27 июль кунлари ушбу лойиҳага тегишли иккала компания вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Учрашув натижалари расмий сайтимизда эълон қилинади»,-дейилади «Uzcard» хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter