Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйланиш арафасида турган йигит алимент қарзини тўлиқ узди

Уйланиш арафасида турган йигит алимент қарзини тўлиқ узди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.М.дан ундирувчи Р.Н.нинг фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Қайд этилишича, уйланишдан, яъни янги оила қуришдан олдин фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор М.М. фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, МИБнинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.

Унинг мурожаати қониқтирилди ва Фарғона шаҳрида яшовчи ота фарзандлари учун 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши керак бўлган алимент пулларини (3.500  АҚШ доллари миқдорида) аввалдан тўлаб қўйди. Шу билан ижро ҳужжати ёпилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг